Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Ҳодиса Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р 112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 261-километрида содир бўлган.

Маълум бўлишича, туманнинг Уста Абдулла кўчасида яшаган М. исмли аёл Matiz машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Қоидабузарлик сабаб Matiz Фарғона шаҳар Янги замон кўчасида яшовчи М.га тегишли Spark автомобилига урилиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида аёл ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.