Фарғонада 5 яшар ўғлини $5 мингга сотаётган аёл ушланди

Фарғонада 5 яшар ўғлини $5 мингга сотаётган аёл ушланди

Ўғлини $5 мингга сотаётган фарғоналик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Yangi Davr информацион дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, Фарғона вилоятида аёл ўзининг 5 ёшли ўғлини бошқа фуқарога $5 мингга сотмоқчи бўлган.

Прокуратура департаменти ходимларининг тезкор тадбири натижасида аёл вилоятнинг Фарғона туманида келишилган пулларни олаётган вақтида ушланди.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда