Фарғонада автобус ёниб кетди

Фарғонада автобус ёниб кетди

Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 23:08да Фарғона шаҳар Саноат кўчаси 240-уйда жойлашган «ФНҚИЗ» МЧЖ нинг 1-кириш йўлаги яқинидаги катта йўлда заводга тегишли бўлган «Исузи» русумли д.р 40 432 ОАА бўлган автобуснинг мотор ва салон қисми ёнаётганлиги бўйича ФВБ Тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилар ходиса жойига 23:11да етиб бориб, 23:12да ўраб олиниб, 23:16да ўчирилган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ходиса оқибатита жабирланганлар ва куйганлар мавжуд эмас.