Фарғонада автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 2 кмлик навбат юзага келди (видео)

Фарғонада автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 2 кмлик навбат юзага келди (видео)

Фарғона шаҳри, Жўйдам маҳалласи, Фарғона кичик ҳалқа йўлида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида узун навбат юзага келди.

Ҳайдовчилардан бири юборган видеога кўра, навбат узунлиги 2 кмга етган.

Ҳайдовчилар газ қуйиш учун 3 соат навбатда туришганини айтишмоқда. Вилоятдаги бошқа газ қуйиш шохобчаларида ҳам шундай навбатлар юзага келгани айтилмоқда.