Фарғонада аянчли ЙТҲ содир бўлди

Фарғонада аянчли ЙТҲ содир бўлди

Воқеа 3 апрель куни содир бўлган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаро Ш.Н. «Nexia-2» русумли автомашинасини Фурқат тумани Қушчи қишлоғида бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Автомашина йўл четидаги зовурга тушиб кетиши натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, мазкур автомашинада бўлган йўловчи Ғ.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.