Фарғонада банкни ўмарган 7 хакерга ҳукм ўқилди

Фарғонада банкни ўмарган 7 хакерга ҳукм ўқилди

Фарғона вилоятида салкам 685 млн. сўм пулни ноқонуний равишда эгаллаб, талон-тарож қилиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган 7 та хакерга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Воқеа 2020 йил декабрда бошланган. "Замон" дастурига кўра, Усмонов ва Обидов банк тизимига рухсатсиз кириб, пул ўмаришга киришган. Уларнинг бундай йўл тутишига "Ҳумо" пластик картасидаги носозлик туртки бўлган.

Улар дастлаб банк ҳисобрақамидан битта пластик картага 104 млн. сўм, яна бошқа картага 16,7 млн., жами 121 млн. сўмдан ортиқ пулни ўтказишган.

Шунингдек, Усмонов жиноий ишини давом эттириб, бир неча кундан кейин яна 4 кишини бу ишга жалб қилган. Улар бир неча пластик карталарга жами 564,9 млн. сўмни банк ҳисобрақамидан ўғринча ўтказишган ва шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Тошлоқ тумани судида айбланувчиларнинг иши кўриб чиқилди. Улар Жиноят кодексининг 169-моддасига биноан айбдор деб топилди ва суд ҳукми эълон қилинди. Ҳукмга кўра, уларнинг 4 нафарига 5 йилдан ортиқ муддатга, биттаси 3 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилинган. Икки нафарига давлат ҳисобига ойлик маош тўлаш шарти билан ахлоқ тузатиш калонияларига ҳукм қилинган.