Фарғонада барча ўқувчиси фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқитувчи «Халқ таълими фидойиси» унвони билан, уни танитган блогер эса ноутбук билан тақдирланди

Фарғонада барча ўқувчиси фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқитувчи «Халқ таълими фидойиси» унвони билан, уни танитган блогер эса ноутбук билан тақдирланди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов барча тайёрлаган ўқувчилари фан олимпиадасида ғолиб бўлган информатика ўқитувчисини «Халқ таълими фидойиси» унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Халқ таълими вазирлиги #Zamonamiz_qahramonlari рукни остида фарғоналик информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг фан олимпиадасига олиб чиққан барча ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олган эди. 65-ИДУМИ (ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати) информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчисининг фаолияти саноқли кунларда барчанинг олқиш ва эътирофларига сазовор бўлган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Одинахон Йўлдошевани «Халқ таълими фидойиси» унвони билан тақдирлаб, унга касбига бўлган садоқати ва фидойилиги учун миннатдорлик билдирган.

Ўқитувчи фаолияти ҳақида маълум қилгани учун блогер Исроил Тиллабоевга вазир томонидан навбатдан ташқари ноутбук тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчилар орасидан #Zamonamiz_qahramonlari’ни топиб, уларни элга танитган исталган касб эгасига ҳар икки ҳафтада биттадан ноутбук беришни маълум қилган.