Фарғонада бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов бўлмоқда

Фарғонада бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов бўлмоқда

Фарғона вилоятида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига 627 нафар депутат сайланган бўлиб, уларнинг 60 нафари вилоят Кенгашига, 567 нафари туман, шаҳар кенгашларига сайланган.

Бугунги кунга келиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидан 1 нафар, халқ депутатлари туман Кенгашларидан 4 нафар депутатларнинг турли сабабларга кўра депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилган. Фарғона вилоят сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига шу йил 10 январда сайлов ўтказиш белгиланган эди.

Айни пайтда вилоят Кенгашидаги бўшаб қолган битта ўрин ҳамда айрим туман, шаҳар Кенгашларидаги бўшаб қолган 4 та депутатлик ўринларига сайлов карантин талабларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтмоқда"-деб ёзмоқда УзА