Фарғонада эр Туркияга кетмоқчи бўлган хотинини рашк сабаб ўлдириб қўйди

Фарғонада эр Туркияга кетмоқчи бўлган хотинини рашк сабаб ўлдириб қўйди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Туркияга кетмоқчи бўлган хотинини рашк қилган эркак уни уриб, ўлдириб қўйди, дея хабар берди «Дарё».

Таъкидланишича, воқеа 2021 йилнинг 17 март куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги «Азизтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.И. эри Д.И.га ишлаш учун Туркияга кетмоқчи эканлигини айтган. Хотинини бошқа эркак билан топишиб олган, деган гумонда эр унга қаршилик кўрсатган. Ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан. Оқибатда эр яшаш хонадони омборхонасида турган мих суғурадиган асбоб билан ухлаб ётган хотинини қасддан уриб, ўлдириб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Д.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.