Фарғонада эр-хотин уйига келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Фарғонада эр-хотин уйига келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида эр-хотин чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди.

Маълум бўлишича, 28 ёшли аёлнинг банкдан қарзи бўлган ва бу бўйича қарзни ундириш учун суд қарори чиққан. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида МИБ ходимлари аёлнинг уйига борган. Шунда аёл ва унинг 34 ёшли эри ходимларга хизмат вазифасини амалга оширишга қаттиқ қаршилик қилиб, ҳақоратлаб, қўлидаги чақалоғи устига бензин сепиб, ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилган.

Ушбу шахсларга нисбатан шу йил 12 октябрда турли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган.