Фарғонада эри билан жанжаллашган 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетди

Фарғонада эри билан жанжаллашган 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетди

Фарғонада эри билан жанжаллашиб қолган 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё».

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 4 июль куни соат тахминан 16:30 да Тошлоқ тумани «Кўлариқ» МФЙ Беклар кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Б.М. Катта Фарғона каналининг Тошлоқ тумани «Хонақа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида чўкиб кетган.

Суриштирув давомида аниқлик киритилишича, фуқаро Б.М. турмуш ўртоғи С.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг жаҳл устида яшаш хонадонига яқин бўлган Катта Фарғона каналига ўзини ташлаб юборган.

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.