Фарғонада эркак болта билан хотинини қасддан ўлдирди

Фарғонада эркак болта билан хотинини қасддан ўлдирди

2022 йил 19 апрель куни соат 08:00 ларда 1977 йилда туғилган фуқаро Х.Д. (эркак) турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдириб қўйган.

Шундан сўнг, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг Xabardor.uz’га маълум қилишича, эр-хотиннинг 4 нафар фарзанди бор ва эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.