Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси қўлга тушди
18.02.2022 20:07,  
145

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тарафдорининг фаолиятига чек қўйилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан 1979 й.т. «М.А.» жиноий фаолиятини тиклаб, Интернет тармоғининг “Facebook” иловаси орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан «таҳрирчилар» сафини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.

«М.А.» “Facebook«даги электрон манзили орқали виртуал дўстларига «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТнинг аудио-видео материалларини, шунингдек ташкилотнинг фаол виртуал ёлловчиси ва тарғиботчиси «Махмуд Абдулмўмин» тахаллусли, 1980 йилда Қирғизистонда туғилган Холдаров Махмуджон Абдумаликовичнинг маърузаларини тарқатиб келганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан