Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги йирик жанжал тўхтатиб қолинди. Улар муаммони “кўча қонунлари” билан ҳал қилмоқчи бўлган

Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги йирик жанжал тўхтатиб қолинди. Улар муаммони “кўча қонунлари” билан ҳал қилмоқчи бўлган

Фарғона вилоятида икки гуруҳ иштирокидаги йирик жанжал тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда "EVERYDAY.UZ" хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 18 июнь куни Фарғона шаҳрида ЙТҲ содир бўлган ва ушбу ҳодиса иштирокчилари гуруҳга бўлинган ҳолда муаммони кўча қонунлари” билан ҳал қилмоқчи бўлган. 20 нафарга яқин ёшлар «Тараққиёт 2021» корхонаси ҳовлисида тўпланиб, жанжал юзага келаётган вақтда уларнинг барчаси ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тўхтатиб қолинган. Ёшларнинг олдидан пичоқ ва қиличлар, тан жароҳати етказиши мумкин бўлган ўткир тиғли жисмлар ва гиёҳвандлик воситалари топилган.

Ҳодиса иштирокчиларининг 8 нафари процессуал тартибда ушланган, 9 нафари 15 суткалик маъмурий қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.