Фарғонада маст эркак поезд тагида қолиб кетди

Фарғонада маст эркак поезд тагида қолиб кетди

Фарғона вилоятида Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган поезд темир йўл излари тагида маст ҳолатдаги эркак ётгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Қўқон–Бувайда перегонининг 5-километрида 4 август куни соат 21:50 атрофида Андижон–Тошкент йўналишидаги йўловчи поезд ҳайдовчиси темир йўл излари ичида ётган одамни кўриб қолган ва поезд фавқулодда тормозланган.

Қайд этилишича, тўхтатиш ҳаракатлари самара бермай, поезд темир йўлда ётган одам устидан ўтган, аммо танаси пўлат излар орасида бўлгани сабабли фуқарога ҳеч нима қилмаган.

Таъкидланишича, поезд тўхташи сабаб темир йўл кесишмасидаги автомобиль ҳаракати ҳам тўхтаган. Оқибатда 20 дақиқа давомида автотранспорт тирбандлиги юзага келган.

Хабар берилишича, маст ҳолатдаги фуқаро воқеа жойидан қочиб кетган. Йўловчи поезди техник кўрикдан сўнг, белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатини давом эттирган.