Фарғонада Матиз дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчининг қизи вафот этди

Фарғонада Матиз дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчининг қизи вафот этди

Фарғонада Матиз автомашинаси терак дарахтига урилиши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, 17-феврал, чоршанба куни фуқаро М.Д. Матиз русумли автомашинасини Аввал—Водил йўлининг 15-километрида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги терак дарахтига урилган.

Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари, автомашина ҳайдовчиси М.Д., йўловчилар, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи М.М. ва қайнсинглиси А.З. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.