Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу тарқалган хабарлар юзасидан вилоят ҳуқуқ тартибот органлари баёнот берган. Унда айтилишича, Олтиариқ туманида эркак МЖтКнинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) кўра жазоланган бўлган. Эркак бундан тўғри хулоса чиқармай, вояга етмаган қизини уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолат бўйича унга нисбатан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган ва суд қарорига кўра у жазоланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқ тартибот органларига эркак гиёҳванд воситаларни етиштиргани ёки истеъмол қилгани ва ўз қизларига тегажоғлик қилгани бўйича мурожаат келиб тушмаган. Вилоят ИИБ ушбу ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини таъкидлади.