Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Қўқон - Жиззах автомобиль йўлида Nexia-2 ва "Ваз-2105" автомашиналари иштирокида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида, яна 2 киши шифохонада вафот этди. Қолган 3 нафар фуқаро шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Айни дамда ушбу ЙТҲ юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.