Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда икки оиладан 6 киши ҳалок бўлди, яна 4 одам жонлантириш бўлимида

Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда икки оиладан 6 киши ҳалок бўлди, яна 4 одам жонлантириш бўлимида

Бугун, 11 май куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Йиғилишда куни кеча вилоятнинг Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этганлиги ва 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида ҳаёт учун кураш олиб бораётганлиги маълум қилинди.

Шундан келиб чиқиб водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.  

Йиғилишда мутасаддиларга катта йўл қисмларини асфальт қилиш билан бирга ички йўллар хусусан, пиёда йўлакчалари, велосипедчиларнинг ҳаракатланиши учун шароитлар яратилиши, бундан ташқари йўлларни ётиқ чизиқлар, нур қайтаргичлар орқали ёритиш масаласини ҳам кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.