Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада тотализатор орқали бир аёлни 30 млн. сўмга “ухлатиб кетган” шахс ушланди
30.01.2022 10:01,  
117

Фарғона шаҳрида интернет орқали бир аёлнинг ишончига кириб, унинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди, деб хабар беради вилояти ИИБ матбуот хизмати.

2021 йилнинг 30 декабр куни А.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс билан ижтимоий тармоқлар орқали танишгани ва у ўзининг ишончини суиистеъмол қилиш орқали интернетда ўйналадиган таваккалчиликка асосланадиган ўйин учун 30 миллион сўм пулини тушириб олганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Шунингдек, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.И. содир этгани аниқланиб, просессуал тартибда ушланган.

Қонунчиликка кўра, бу каби жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан