Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда

Хитойнинг Liaoning Lide компанияси томонидан Фарғона вилояти ҳудудида таҳминий қиймати $700 миллионга етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди ЎзА.

Ушбу лойиҳа Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Хитой компанияси Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, компания ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди.