Фарғонада ёш йигит ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида томирини кесди

Фарғонада ёш йигит ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида томирини кесди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани ИИБда  талончиликда гумонланган ёш йигит томирини кесганига оид хабарлар тарқади. Айтилишича, ёш йигит ички ишлар бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида шундай йўл тутишга мажбур бўлган.  Оиланинг ёлғиз боқувчи бўлган гумондор илгари ҳам баҳсли айблов билан бир неча ой «ўтиргани» айтилади.

Фарғона вилдоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун судга олиб кетилаётган вақтда у  қўл билак соҳасини кесиб, ўзига жароҳат етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.