Фарғонада ЙТХ оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этди

Фарғонада ЙТХ оқибатида  аёл ҳодиса жойида вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 27 январ куни «Lasetti-2» уриб юборган аёл воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, автоҳалокат туманнинг Жалойир қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи М.М. «Lasetti-2»ни бошқариб келаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборган. Натижада аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.