Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

23 февраль куни Водил-Фарғона автомобиль йўлида фуқаро Қ.Ш. «Lасetti-2» автомашинаси бошқаруви пайтида, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашиб кетган.

«Matiz» автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, машинада бўлган йўловчи аёл Қ.Т.  ҳодиса жойида вафот этган.

«Matiz»да бўлган яна бир йўловчи аёл Ж.М. шифохонада вафот этди. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, «Lacetti-2» ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.