Фарғонага янги прокурор тайинланди

Фарғонага янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоилов Бахтиёр Аҳмаджонович Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилиш давомида эълон қилинди.

Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.