Фарғона–Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Фарғона–Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Фарғона водийсидан қўшни Қозоғистон Республикасига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида транспорт вазирлиги томонидан Фарғона-Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Ушбу йўналиш бўйлаб қатновлар жорий йилнинг 4 март санасидан бошланади. Йўналишнинг умумий масофаси 1202 км бўлиб, ҳаракат вақти 22 соат 20 дақиқани ташкил этади. Қатнов  “Фарғона шаҳар атрофи” автошоҳбекатидан соат 11:00 бошланади. Чипталарни "Фарғона шаҳар атрофи" автошоҳбекати ва “Сайран” автовокзалларидан ҳарид қилиш мумкин.

Мазкур йўналишда "Uzautotrans Service" ва "Тулпар-Байконыр" корхоналари йўловчиларга хизмат кўрсатади.