Фарҳод автоқисмлар бозори санитария куни учун ёпилди — Учтепа тумани ҳокимлиги

Фарҳод автоқисмлар бозори санитария куни учун ёпилди — Учтепа тумани ҳокимлиги

Бугун ижтимоий тармоқларида Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконларининг биридаги тадбиркорда юқори тана ҳарорати аниқланганлиги сабабли дўконлар фаолияти тўхтатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

"Учтепа туман ҳокимлиги ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиладики, ҳозирда  савдо қаторлари маъмурияти томонидан санитария куни эълон қилинган. СанПиннинг белгиланган нормаларига мувофиқ санитария ишлари амалга оширилмоқда.

Тегишли тадбирлар амалга оширилган сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконлари ўз фаолиятини давом эттиради" дейилади Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.