Шу йилнинг 15 ноябрь куни VIII Санкт-Петербург халқаро маданий форуми доирасида “Йил меценати*” (ҳомийси) мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Москва давлат Халқаро муносабатлар институтининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда 1976 йилда университетнинг Халқаро ҳуқуқ факультети битирувчиси, Халқаро Шодиев жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва МГИМО фондининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиев ҳомийлар ичида биринчи дея эътироф этилди. Эътирофга сабаб бўлган асосий воқеа сифатида Россиядаги Кабуки театр труппасининг гастроли сафарига бош ҳомийлик кўрсатилмоқда.
Мукофотни Россия Федерацияси Маданият вазири М.Мединский топширди.
Маълумот учун, Фаттоҳ Шодиев 1953 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланади.
Шодиев “Eurasian National Resources Corporation” (ENRС) компаниясининг ҳаммуассиси бўлиб, бойлиги 3 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланган.
Бельгиянинг энг бой кишиси ҳисобланувчи Фаттоҳ Қаюмович 1996 йилдан буён хайрия фаолияти билан шуғулланиб келади.
*Меценатлик– маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.