Фатво: Юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Фатво: Юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати қоидалари(ЙҲК)га риоя этиш масаласидаги саволларга жавоб берди. Унда, жумладан, қуйидагилар келтирилган:

◾️ ЙҲҚга амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади;

◾️ рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.

◾️ ЙҲҚга амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;

◾️ йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;

◾️ йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.