Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик боксчи устидан ғалаба қозонди

Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик боксчи устидан ғалаба қозонди

5 декабрь куни Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди. 

Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди. Ғоибназаровга арманистонлик Манук Диланян (11-4-1, 4 КО) рақиблик қилди.

Жангнинг бошидан Ғоибназаров устунлик қилди. Саккиз раундлик жангнинг 3-раундида ўзбекистонлик боксчи рақибининг жигарига жиддий зарба берди. 

Ҳакамлар бутун жанг давомида устунлик қилган ўзбекистонлик боксчини бир овоздан ғолиб деб эълон қилишда.

Ғоибназаров сўнгги бор 2019 йил декабрда жанг ўтказган ва украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.