Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Фермер ва кластерларнинг фаолияти бозор нархларига мослаштирилади – Ҳисоб палатаси
8.06.2022 12:01,  
63

Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган воқеалар натижасида бозорларда озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда. Ҳозирда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 АҚШ долларидан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошган.

Шундай шароитда, нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли, бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш ва ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтиришдир. Демак, ғаллачиликда самарали ишлайдиган бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш замон талабига айланди.

Ҳозирда ушбу соҳада хусусий сектор улуши ортиб бормоқда. Хусусан, сўнгги уч йилда мамлакатда 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади. 2021 йил якуни билан, мамлакат бўйича ишлаб чиқарилган уннинг 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келди.

Бироқ, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёр эмас. Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган. Натижада, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди.

Замонавий энерготежамкор ва ихчам ускуналар билан жиҳозланмаганлиги сабабли Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллиги эса – 2 баробар кам.

Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, бундай корхоналарнинг ҳам даромади, ҳам рақобатбардошлиги, ҳам сармоявий жозибадорлиги жуда паст бўлади.

Дунёда давом этаётган пандемия шароитига қарамасдан, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўйилмоқда.

Давлат раҳбари бошчилигида жорий йил 11 майда ўтказилган ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилишда 2022 йил 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархлари тизимига ўтиш ҳамда фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун барча имкониятлар яратиш топшириғи берилди.

Бу дегани – нархни бозорнинг ўзи шакллантиради.

Шунингдек, биржа савдоларида буғдой сотадиган фермер ва ғаллачилик кластерларидан биржа тўловлари ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

Агар, фермер ва кластерлар ўзи етиштирган ортиқча ғаллани сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш имконияти яратилади.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Марказий банк, тижорат банклари ва дон корхоналари томонидан “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси – тижорат банки – дон корхонаси – кластер ва фермер – биржа” занжири асосида тўловларнинг амалга оширилиши бўйича кунлик назорат тизими йўлга қўйилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Штаб ташкил этилади. Штаб кунлик маълумотларни таҳлил қилиб боради, вазирлик ва идораларга кўрсатмалар юборади, юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

Ушбу ислоҳотларнинг пировард мақсади – фермерлар ва кластерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш ва ҳосилдорликни оширишдан иборат.

Фермер биржага чиқиб, ўзи етиштирган ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади ва ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Энг муҳими – республика аҳолисига арзон ва сифатли дон ва дон маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан