Фирибгар қўлга олинди

Фирибгар қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ  Ахборот хизматининг хабарига кўра: фирибгарлар Тошлоқ туманида бильярд доскасини олиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6.222.000 сўм пулларни қўлга киритди.

Жумладан, ахборотда шундай дейилади: 2020 йилнинг 11 ноябрь куни фуқаро У.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, бильярд доска олиб беришини ваъда қилиб, ундан 6.222.000 сўм пулларни олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Т.С.ни содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.