Флойд Мейвезер Макгрегорга қарши реванш ўтказишга рози

Флойд Мейвезер Макгрегорга қарши реванш ўтказишга рози
Беш вазн тоифасида собиқ чемпион Флойд Мейвезер, UFC юлдузи Конор Макгрегорга қарши реванш ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Флойдга Конор билан реваншга рози бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида савол берилди.

"Албатта, бу осонгина пул-ку", -деб жавоб беради Флойд Мейвезер.

Эслатиб ўтамиз, Флойд Мейвезер 7 июннинг эрта тонгида блогер Логан Пол билан жанг қилади.