«Forbes» айни пайтда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

«Forbes» айни пайтда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

«Forbes» сайёрадаги энг бой одамларнинг 35 йиллик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, кучли учлик:

  • «Amazon» асосчиси Жефф Безос кетма-кет тўртинчи йил рейтингнинг етакчиси сифатида қайд этилган. Унинг бойлиги бир йил ичида 64 миллиард долларга ошиб, 177 миллиард долларга етган.

  •  «SpaceX» ва «Tesla» акцияларига эгалик қилувчи Илон Маск эса бойлигини бир йил ичида 6 бараварга ошириб 151 миллиард долларга етказган ва рейтингда иккинчи ўринга чиққан.

  • «Louis Vuitton Moët Hennessy» гуруҳи президенти Бернард Арно 150 миллиард долларлик бойлиги билан кучли учликка якун ясаган. Унинг бойлиги йил давомида деярли 2 бараварга ошган.

Қайд этилишича, Алишер Усмонов рейтингда 97 ўринда бўлиб, унинг бойлиги 18,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 2021 йилги «Forbes» рейтингидан 2755 миллиардер жой олган. Уларнинг умумий бойлиги 13,08 триллион долларга етган. Пандемияга қарамай, рўйхатга киритилганлар йил давомида $5 триллионга бойиган.