Forbes журнали 2020-йилда бойлиги энг кўп ўсган россиялик миллиардерларнинг рейтингини тузди.Алишер Усмонов кучлилилар сафидами?

Forbes журнали 2020-йилда бойлиги энг кўп ўсган россиялик миллиардерларнинг рейтингини тузди.Алишер Усмонов   кучлилилар сафидами?

Forbes журнали 2020 йилда бойлиги энг кўп ўсган россиялик миллиардерларнинг рейтингини тузди.

Рейтингнинг биринчи ўрнидан сенатор Сулаймон Керимов жой олди. У бир йилда 11,5 миллиард АҚШ долларига бойиган. Унинг бойлиги ўсишига олтин нархининг йил давомида юқорилаши сабаб бўлди. Ҳозирда Керимов ва унинг оиласининг бойлиги 20,9 миллиард АҚШ долларга баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринни «NLMK» ҳамраиси Владимир Лисин эгаллади. Йил давомида унинг бойлиги 5,4 миллиард долларга ўсиб, 26,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Лисиннинг бойлиги ортишига пўлат нархларининг кўтарилиши сабаб бўлган.

Учинчи ўрин USM Holdings ҳаммуассиси Алишер Усмоновга насиб этди. Бир йил ичида у 3,6 миллиард АҚШ долларига бойиди ва ҳозир унинг бойлиги 16,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Рўйхатнинг бошқа аъзолари сингари, Алишер Усмоновга ҳам металлургия маҳсулотларининг нархи кўтарилиши ёрдам берган.

Қайд этилишича, бойлиги 2020 йилда энг кўп ўсган ўнта рус миллиардерларининг бойликлари жами 33 миллиард АҚШ долларига ўсган.