Forbes Россиянинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

Forbes Россиянинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

Forbes энг бой россияликлар рўйхатини янгилади. 

Янги рейтингда 1-ўринга 26.2 млрд $ эгаси бўлган Леонид Михелсон муносиб кўрилган. Унинг «Сибур» ҳамда «Новатек» компанияларида улушлари бор.

2-ўринни бизнемен ва Путиннинг яқин дўсти Геннадий Тимченко эгаллаган. Унинг ҳисобида 22.1 млрд $ пул бор. У бир кун олдин 268 млн $ ишлаб топган.

Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўрин 21,2 миллиард доллар билан Лукойлнинг ҳаммуассиси Вагит Алекперовга насиб этди.

Тўртинчи ўринда НЛМКнинг асосий акционери Владимир Лисин (21,2 миллиард доллар) ва рейтингдаги бешинчи ўринда - 20,4 миллиард доллар билан Алексей Мордашов турибди.

1415