Forbes Tashkent Cityга сармоя киритиш учун 8 та сабабни келтирди

Forbes Tashkent Cityга сармоя киритиш учун 8 та сабабни келтирди

Дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон Forbes журналининг Қозоғистон бўлими Tashkent City ҳақида мақола эълон қилди.

Масалага сиёсий жиҳатдан ёндашган Forbes бундан уч йил муқаддам Ўзбекистон сармоядорлар учун “очила бошлаганини” таъкидлаган: “...Рақамларга тўхталадиган бўлсак, бугун мамлакатда ҳар қандай таваккалчиликка қарамай, 6000 дан ошиқ хориж капитали мавжуд ширкатлар фаолият юритмоқда. Халқаро иқтисодчилар фикрича, яқин 10 йил ичида тўғридан тўғри сармоялар миқдори 65 млрд АҚШ долларини ташкил этади”.

Forbes Жаҳон банкининг “Doing Business” рейтингида 2013 йилги 154 ўриндан ўтган йили 74 га кўтарилганимизни ҳам эслатиб ўтган.

Forbes журналига кўра, Tashkent Cityга сармоя киритиш учун 8 сабаб:

1. Кенг миқёсли лойиҳа Tashkent City — бу маҳаллий ва дунёвий даражада ривожланаётган Ўзбекистоннинг ташриф қоғози. 

2. Хорижий мутахассислар фикрича, лойиҳа сўнгги жаҳон талаблари ва стандартларига тўла жавоб беради.

3. Tashkent City — бу аввало ишбилармонлик маркази. Юқорида келтирилган 65 млрдлик шартномалар бирламчи шу ерда тузилади.

4. Tashkent City — бу сизнинг бизнес алоқаларингизни ривожлантириш учун тўғридан-тўғри сармоялардир. Лойиҳа мамлакатнинг ишбилармонлик фаоллигини ошириш учун яратилган: янги компаниялар очиш, янги иш ўринлари яратиш, халқаро сармоядорлар ва сайёҳларни жалб қилиш.

5. Tashkent City экспертлари ижтимоий ҳаёт ҳақида ҳам унитишмаган. Бу ер Марказий Осиёдаги энг катта савдо маркази (shopping mall) бўлади.

6. Қурилиш биргаликда фойдаланиш концепцияси асосида амалга оширилган, яъни бу ерда ишбилармонлик, маъмурий ва кўнгилочар бинолар бир жойда тўпланган.

7. Жойлашув ўрнининг қулайлиги. Tashkent City пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган.

8. Ажойиб кўриниш. 18 гектар майдонда жойлашган ноёб истироҳат боғи, катта сунъий кўл ва Ўрта Осиёдаги энг инновацион мусиқали фаввора ва ҳоказолар.

4898