Фото: ҳокимнинг 311 млн сўмлик «Каптива»си автоҳалокатга учради

Фото: ҳокимнинг 311 млн сўмлик «Каптива»си автоҳалокатга учради

Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг 311 млн сўмлик «Каптива»си автоҳалокатга учради. 

Бу ҳақда маҳаллий Nasafnews нашри хабар тарқатди.

Воқеа кеча, якшанба куни содир бўлган. Автомашина ичида дам олиш куни бўлгани учун туман ҳокими бўлмаган. Йўлдан ҳаракатланаётган ҳокимнинг ҳайдовчиси бошқа машинага йўл бераман деб йўлнинг ёқасига рулни бурган ва пастликка тушиб кетган. Ҳеч кимга жиддий жароҳат етмаган» , – дейди ҳокимнинг матбуот котиби Шерзод Ҳасанов.

Олдинроқ, Captiva’ни харид қилишдан олдин туман депутати шу пулни муҳтожларга эҳсон қилишни таклиф қилганди.