Фото: Қашқадарёда яшил рангга бўялаётган чим

Фото: Қашқадарёда яшил рангга бўялаётган чим

«Қашқадарё тонги, боғбонлар чимни меҳр билан яшил рангга бўямоқда. Ҳамма ерда шундай бўлсайди, иқтисодиётни, эпидемия ва коррупцияни бирор ёқимли рангга бўясак.

Суратни бор ҳақиқатни айтиб, мамлакатимиз шаънини булғамоқчи бўлган Россия ва АҚШ махсус хизматларининг жосуслари юборди», — деб ёзади Telegram’даги «Наблюдения под чинарой» канали муаллифи.

«Микрофон кўтарган аёл» каналининг муаллифи ҳам бу борада ўз фикрини билдириб ўтган: «Яхшиям бугун ёмғир. Табиатнинг ўзи ёлғонни ювишга ёрдам беради».

Блогер Зафарбек Солижонов эса чимларнинг бўялишини «оқлаб» чиққан.

«Президент Қашқадарёга кетганди. Шунга тайёргарлик, менимча. Мен бу ишни оқлайман. Иложи бўлса, куз келиб сарғайган дарахтларни ҳам бўяб, шаҳардаги машиналарни ҳам энг яхшиларини (Captiva, Malibu, Треилблазер, ‘иномаркалар’ ва бошқалар) қолдириш керак.

Марказий кўчаларга пулларни сочиб чиқиш керак. Уни ҳеч ким олмаслиги учун пойлаш етарли, арчани орқасида. Кейин бемалол мана, халқ яхши яшаяпти ва дарахтлар, ўтлар куз келса ҳам, ям-яшил турибди. Янги Ўзбекистонимдан айланай, деб мақтаниш мумкин», — деб ёзади блогер.