Зойир Мирзаев – Майданакда. Тоғ устида кўпкари ва концерт ташкил этилди (фото)

Зойир Мирзаев – Майданакда. Тоғ устида кўпкари ва концерт ташкил этилди (фото)

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаевнинг Майданак ҳудудидаги сайёр қабуллари кўпкари билан якун топди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, улоқда вилоят ва туман раҳбарлари, тадбиркорлар ва эл кайвонилари томонидан зот(соврин)лар айтилди.

Вилоят ҳокими ва оила аъзолари қўйган зот – 1 зотдор той, 500 минг сўм (ҳокимнинг турмуш ўртоғи номидан), 1 телевизор, 1 гилам, 1 микропеч, яна 1 миллион сўмдан иборат бўлди.

Зотга деҳқонободлик Дилшод полвон Қоратўра лақабли оти билан эга чиқди.

Тоғли ҳудудларда бўлиб, ўша ерда тунаб қолган вилоят раҳбарлари шарафига Катта ўра маҳалласида концерт дастури ҳам ташкил этилди.