Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция ғазначилиги, Европа банклари ва Ўзбекистон томони Тошкент шаҳрининг ичимлик сув тизимини трансформация қилади
24.11.2022 16:14,  
31

“Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ лойиҳа қиймати 218 миллион еврони ташкил этиб, ундан 154,5 миллион евро Франция ғазначилиги ва Европа банклари, 64,3 миллион евро – Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.  

Шунингдек, лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган кўрсаткичлар тасдиқланди.  

Жисмоний шахс бўлган истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун ичимлик сув истеъмолининг назорати ва ҳисобини юритиш бўйича масофадан маълумот узатувчи 673 мингта “ақлли” сув ҳисоблагич ўрнатиш, ичимлик сув таъминоти тизимида сув йўқотишларини 12 фоизга камайтириш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув таъминоти бош режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.  

Қолаверса, лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.  

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз