Франция ҳукумати коронавируснинг янги тўлқини «яшин тезлигида» тарқалаётганидан огоҳлантирди

Франция ҳукумати коронавируснинг янги тўлқини «яшин тезлигида» тарқалаётганидан огоҳлантирди

Францияда коронавирус тарқалишининг бешинчи тўлқини «яшин тезлигида» бошланмоқда. Бу ҳақда ҳукумат вакили Габриэль Атталга таяниб, «РБК» хабар берди.

Унинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларнинг бир ҳафталик ўсиши ҳозирда қарийб 80 фоизни ташкил этмоқда, 100 минг аҳолига тўғри келадиган касаллар сони етти кундан камроқ вақти ичида 100 дан 164 тага ўсган. 20 минутес порталининг ёзишича, 13 ноябрь куни мамлакатда 9458 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, 20 ноябрда уларнинг сони 17 153 нафарни ташкил этган. Бу каби кўрсаткич пандемиянинг тез ривожланаётганидан далолат беради: олдинлари бу каби ўсиш бир ҳафтада эмас, балки уч ҳафта ичида содир бўлган.

«Биз касаликка чалиниш ҳолатларининг жуда тез ўсаётганини кўряпмиз, аммо биз, шунингдек, Францияда вакцинация кўлами жуда кенглигини биламиз ва биз ревакцинация бўйича қўшниларимиздан анча олдиндамиз», — дейди ҳукумат вакили.

Шунга қарамай, бу каби вазиятда ҳукумат «санитария ҳужжатлари» — вакцинация ёки касалликдан тузалгани тўғрисидаги сертификатлардан фойдаланиш бўйича назоратни кучайтиради. Сўнгги кунларда улардан фойдаланишни текшириш ошган. Тўрт кун ичида фуқароларга нисбатан 70 минг ва корхоналарга нисбатан эса 4,3 мингдан ортиқ текширув ўтказилган.

Франция парламенти июль ойи охирида коронавирус тарқалишида инсон хавфсизлигини тасдиқловчи «санитария ҳужжатлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган. У Пфизер, Модерна, АстраЗенеsа ва Жоҳнсон & Жоҳнсон вакциналари билан эмланганларга, шунингдек, касалликдан тузалган ёки ПЗР-тест натижаси салбий бўлганларга берилади.