Францияда AstraZeneca билан эмланган 8 киши вафот этди

Францияда AstraZeneca билан эмланган 8 киши вафот этди

Францияда AstraZeneca вакцинасини қўллаш натижасида тромбоздан саккиз киши вафот этди, дея хабар берди Дори воситалари хавфсизлиги миллий агентлиги.

8 апрель ҳолатига кўра Францияда ушбу дори билан 2,72 миллиондан ортиқ киши эмланган.

Мамлакатда 2 апрелдан 8 апрелгача тромбознинг атипик локализациясининг тўққизта янги ҳолати ва изоляция қилинган тарқалган томир ичи қон ивишининг иккита ҳолати аниқланди.

Ҳаммаси бўлиб, Францияда AstraZeneca билан коронавирус инфекциясига қарши эмлаш кампанияси бошланганидан буён Францияда 23 та тромбоз ҳолати қайд этилган. Уларнинг жами саккизтаси ўлим билан якун топди.