Францияда ит судда ишлаш учун ишга олинди

Францияда ит судда ишлаш учун ишга олинди

Foto.''Zamon''

Судларда турли ҳолатларни кўриш мумкин, аммо итни эмас. Бундай ноёб имконият билан Франция жануби-ғарбидаги Ло департаменти ходимларигина мақтаниши мумкин.

Лол лақабли 5 ёшли лабрадор бош прокурор Фредерик Альмендроснинг дўсти. У бир неча йилдан бери қора мантия кийиб ишга келади. 2 йил олдин у Европада биринчи бўлиб қурбонларни қўллаб-қувватловчи итга айланди.

Лол нотаниш одамларга, жумладан болаларга сокин қарашга ўрганган. У суд зали ёки йўлакларда жанжал бошланганда ҳам тинч тураверади.

Лол шу пайтгача 80 та жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашган.

Лолнинг муваффақиятли тажрибасидан сўнг Франциянинг бошқа шаҳарларидаги судларга ҳам итлар ишга олинди.