Франциядан АҚШ мустақиллиги учун кутилмаган совға — янги Озодлик ҳайкали

Франциядан АҚШ мустақиллиги учун кутилмаган совға — янги Озодлик ҳайкали

Франция ҳукумати Ню-Ёркка янги Озодлик ҳайкали юборади. Совға икки мамлакат ўртасидаги тарихий алоқаларни рамзий бўлади, деб ёзади “Le Journal du Dimanche” газетасига таяниб, Лента.ру.

Баландлиги 2,83 метр бўлган ёдгорлик 7 июнь куни Франциядан юборилади. 4-июлда нишонланадиган AҚШ мустақиллиги кунида ҳайкал Ню-Ёркка етиб келади. Ўн кундан кейин ёдгорлик доимий жойига - Вашингтондаги Франция элчихонасининг боғига етказилади ва у ерда ўн йил туради.

Совға ғояси 2019 йил июль ойида пайдо бўлган, аммо коронавирус пандемияси туфайли уни амалга ошириш кейинга қолдирилган эди. Франциянинг AҚШдаги элчиси Филипп Этеннинг сўзларига кўра, ёдгорлик "эркинликни англатади". Шу тарзда, Франция расмийлари ўзларининг  мамлакатлар ўртасидаги дўстликка содиқ эканликларини намойиш қилмоқчи.

Франция 19-асрда AҚШга биринчи Озодлик ҳайкалини совға қилди, бу сана Жаҳон кўргазмаси ва Aмерика Мустақиллик Декларациясининг юз йиллигига тўғри келган эди. Бу ҳайкал мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг рамзига айланди. Бугунги кунда 93 метр баландликдаги ёдгорлик Манхеттенга деярли уч километр узоқликда жойлашган Юқори Ню-Ёрк портида жойлашган. Бу жой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва Қўшма Штатларнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади.