Францияда эмлаш учун хатто игна етишмаяпти

Францияда эмлаш учун хатто игна етишмаяпти

Франциялик шифокорлар Pfizer va BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонлар билан эмлаш жараёнида кутилмаган муаммога дуч келдилар. Бу мамлакатда керакли ўлчамдаги  игналар билан шприцларнинг етишмаётганидир.

Франциядаги касалхоналардан бирида ишлайдиган шифокор - Лаурент Финён эмлаш кампанияси бошланганидан кейин у қўшимча имкониятлар излашга мажбур бўлганини, чунки керакли шприцларнинг захиралари етарли эмаслигини айтди.

Pfizer va BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонлар билан эмалш учун игналар максимал даражада нозик бўлиши керак. Шу билан бирга, мижознинг елка мушакларига дори чуқур жўнатилиши учун ҳам бу жуда муҳим.

Доктор Финён ишлайдиган шифохона соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан жуда кичик ўлчамдаги игналар билан таъмнланди.  Бу эса дорининг 20 фоизини ортиқча исроф қилинишига олиб келади.