Фуқаро ўз хонадонида сақлаётган модда аниқланди

Фуқаро ўз хонадонида сақлаётган модда аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Қўштепа туманида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадондаги гилам остида ва мебель ичига целлофан пакетга ўраб жойланган яшил рангли ҳамда ўткир ҳидли 87 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.