Фуқароларга ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағлари талон-тарож қилинди

Фуқароларга ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағлари талон-тарож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари  И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаро номидан уларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.