Фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилинди

Фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Т. АТ “Халқ банк” Бойсун филиали бўлими бош мутахассиси А.И. билан олдиндан тил бириктириб, ҳудуддаги 6 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 180 млн кредитни “B.” ва “J.” МЧЖ ҳисоб рақамларига ўтказиб, фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан банк кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақида Прократура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Т. ва А.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.