Фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш такомиллаштирилди

Фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш такомиллаштирилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Ҳукумат қарори (785-сон, 29.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Рўйхатга олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди.

Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи берилади.

Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари белгиланди:

  • бир манзилдан бошқа манзилга рўйхатга олинганда;
  • мулкдор аризасига кўра;
  • мулкдор ўзгарганда;
  • суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шасхни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
  • фуқаро хорижга доимий яшашга кетганида;
  • соҳта ҳужжатлар асосида рўйхатга олинганлик аниқланганда;
  • умрбод озодликдан маҳрум этилганда;
  • вафот этганда.

Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.